"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ СОНИ КЎПАЙМОҚДА

Амударё туманида жами 393 та фермер хўжаликлари мавжуд бўлиб, уларнинг 361 таси пахтачилик ва ғаллачиликка, 13 таси чорвачиликка, 5 таси паррандачиликка, 6 таси боғ ва узумчиликка, 2 таси балиқчиликка ва 6 таси сабзавотчиликка ихтисосолашган хўжаликлар ҳисобланади.

2019 йилда туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастурга асосон жами лойиҳалар сони 154 тани, кўп тармоқли хўжаликларга айлантирилаётган фермер хўжаликлари сони 130 тани ташкил этади.

Шу кунгача юқоридаги лойиҳалардан 57 таси амалга оширилиб, фермер хўжаликлари маблағлари ҳисобидан 375 млн. сўм пул сарфланди ва 63 та иш ўрни яратилди.
Туманда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган дастур 37 фоизга бажарилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: