"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Тадбиркор бўлмоқчимисиз? Туман ҳудудидаги кўчмас мулк объектларини 1 сўмга харид қилиш имкониятини бой берманг!

Диққат, аукцион!

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгашининг 2018 йил 4 декабрдаги “Бўш турган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларидан келгусида самарали фойдаланиш юзасидан қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Амударё туманидаги мавжуд 3 та бўш турган сув тақсимлаш иншоотлари очиқ электрон савдоларга қўйилди.

Дўрман, Оқ олтин ва Назархон овуллари ҳудудидаги сув тақсимлаш иншоотлари ҳар бирига 1 йил ичида 200 млн. сўм инвестиция киритиш ва ҳар бирида 5 та янги иш ўрин яратиш шарти билан 1 сўм қийматда “Е-IJRO AUKSION”  электрон майдончаси орқали очиқ электрон аукционга қўйилганини маълум қиламиз.

Аукционда қатнашишни истаган фуқаролардан  электрон аризалар шу йил 11 май куни соат 13 00 гача қабул қилинади ва аукцион 13 май куни соат 9 дан 18 гача нархни ошириб бориш тартибида ўтказилади.

Азиз фуқаролар! Аукционда қатнашинг ва кўчмас мулк эгасига айланинг!

Янгиликни бўлишинг: