"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9537.55 +26.01
  • 1 EUR = 10545.7 +68.60
  • 1 RUB = 149.88 +1.21

Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб югуриш бўйича мусобақалар ўтказилди

“Фаол инвистициялар ва ижтимоий ривожлантириш йили” давлат Дастурига асосан уюшмаган ёшлар ва ўқувчиларни маданий-маърифий ва спорт тадбирларига кенг жалб қилиш, оилада соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, бўш вқтларини мазмунли ўтказиш, айниқса аёл-қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга оммавий равишда жалб қилиш, бу борада тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга оширишга қаратилган кенг қамровли вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, турли байрам саналари муносабати билан спорт мусобақалари, оммавий тадбирлар ва турнирлар ўтказилмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият”, “Эътибор ва ғамхўрлик – инсоний бурч” шиорлари остида бўлиб ўтган оммавий спорт тадбирларида юзлаб ёшлар иштирок этишди.

Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт бўлими, тиббиёт бирлашмаси, халқ таълими бўлими, туман ИИБ, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, ХТБ касаба уюшмаси туман Кенгаши АСМ ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши, истеъмол товарларни ишлаб чиқариш савдо ва хизмат кўрсатиш касаба уюшмаси туман Кенгаши, Тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси туман қўмитаси, Давлат жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган мусобақалар туманимизнинг барча ҳудудларини қамраб олди.

Манғит шаҳрининг Гурлан кўчаси бўйлаб ўтказилган марафонда жами 423 нафар турли ёшдаги иштирокчилар қатнашдилар.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Ўғил болалар ўртасида 1-ўринни 17-мактаб ўқувчиси Бегзод Ҳайитбоев, 2-ўринни 20-мактабдан Умар Йўмитбоев, 3-ўринни БЎСМ тренери Pуфат Бобожонов, қизлар ўртасида 1-ўринни 25-мактаб ўқувчиси Тилла  Шомуродова, 2-ўринни НДПИ талабаси Умида Бозорбоева, 3-ўринни НДПИ талабаси Зуҳра Шомуродовалар эгаллашди.

Шунингдек, аёл-қизлар ўртасида “Энг ёши кичик иштирокчи” 76-мактаб ўқувчиси Камола Ваисова, “Энг яши катта иштирокчи” туман маданият уйи ходими Дилфуза Бобожонова ва 40-мактаб ўқитувчиси Зуҳра Ҳайитбоевалар бўлишди.

Эркаклар ўртасида “Энг ёши кичик иштирокчи” 35-мактаб ўқувчиси Ҳусниддин Болтабоев, “Энг ёши катта иштирокчи” Ғулом Отажоновлар бўлдилар. Ғолиблар туман ҳокимлиги ва ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Ж.Яхшимов,

туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: