"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Жорий йилнинг 1-чорагида туман бўйича жами 76 млрд сўмликдан ортиқ саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган

2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига Амударё туманидаги доимий яшовчи аҳоли сони 195,9 минг кишини ташкил қилади. 2019 йилнинг январ-март ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 76 млрд. 216,9 млн сўмни, халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 23 млрд 75,7 млн сўмни, асосий капиталга киритилган инвеститция ҳажми 58 млрд. 816,6 млн сўмни, қурилиш ишлари 143 млрд. 65,4 млн сўмни, чакана савдо товар айланмаси 76 млрд. 330,8 млн сўмни, хизматлар ҳажми 38 млрд. 253,5 млн сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш хажми 98 млрд. 215,7 млн сўмни ташкил қилди.

Шунингдек  ўтган йилга нисбатан солиштирганда халқ истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 102,2 фоизга, асосий капиталга киритилган инвеститция ҳажми 117,7 фоизга, қурилиш ишлари 105,2 фоизга, чакана савдо товар айланмаси 105,2 фоизга, хизматлар хажми 106,4 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ҳажми 106,5 фоизга ўсган.

Туман Статистика бўлими.

Янгиликни бўлишинг: