"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9433.34 -13.65
  • 1 EUR = 10354 +21.20
  • 1 RUB = 145.75 -1.19

Экологик назорат институтининг такомиллашуви жамиятда ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланишига хизмат қилади

Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб юртмизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш масаласига алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Бу бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда ва мустаҳкам ҳуқуқий асослар яратилган.

"Экологикназорат тўғрисида”ги ЎзбекистонPеспубликаси Қонунининг қабул қилиниши ҳам шу борада катта аҳамиятгаэга бўлди. 2013 йил 28 декабрдан кучга кирган ушбу Қонуннинг мақсади экологик назорат соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Аввало, экологик назорат тушунчасига тўхталиб ўтсак. Экологик назорат – бу атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизими.

Экологик назорат объектлари ер, ер ости бойликлари, сувлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси, атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи табиий ва техноген манбалар, атроф-муҳит ифлосланишига ва табиий ресурслардан ноқонуний фойдаланилишига олиб келиши, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолият, ҳаракат ёки ҳаракатсизликдир.

Экологик назоратнинг давлат экологик назорати, идоравий экологик назорат, ишлаб чиқариш экологик назорати ва жамоатчилик экологик назорати каби турлари бор.

Қонунга мувофиқ Давлат экологик назорати махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан, идоравий экологик назорат давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан давлат бошқаруви органлари тасарруфидаги ташкилотларда, шунингдек хўжалик бошқаруви органларининг таркибига кирувчи ташкилотларда амалга оширилади. Ишлаб чиқариш экологик назорати хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз хўжалик фаолиятида ва бошқа фаолиятда амалга оширилади. Жамоатчилик экологик назорати эса фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилади.

Умуман олганда, ушбу қонун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик ҳолатни яхшилаш, табиий ресурсларни сақлаш соҳасида давлат органлари, фуқаролик жамияти институтлари ва фуқароларнинг ўзаро ҳамжиҳатликда ҳаракат қилишининг ҳуқуқий механизмларини таъминлайди. Ҳужжатнинг ҳаётга татбиқ этилиши табиатни муҳофаза қилиш соҳасида аҳолининг фуқаролик экологик, ҳуқуқий онги ҳамда фаоллиги, фуқаролик жамиятининг илмий доиралар ва давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро ҳамкорлигининг ошишига хизмат қилади.

Музаффар АБДPИМОВ,

табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси туман бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: