"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8578.36 +3.26
  • 1 EUR = 9628.35 -119.76
  • 1 RUB = 134.52 -1.83

ҚЎШИҚЛАPИ БИЛАН БАPҲАЁТ ҲОФИЗ

Шундай қўшиқлар бўладики, катта-ю кичик бирдай севиб тинглайди, сўзи ҳам, соза ҳам бир-бирига ҳамоҳанглиги ва музмуни билан юраклардан жой олади, ҳар сафар қайта эшитган одам худди янги қўшиқ тинглаётгандан
руҳи-жони ором олади, кўнгли тозаради.
47 йилгина умри давомида асрлар давомида суюб тинглагулик кўнгилга яқин, бетакрор қўшиқлар яратиб, мухлислари қалбидан чу-қур жой олган, “Қорақалпо-ғистонда хизмат кўрсатган артист” унвони соҳиби, “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли асосчиси, бетакрор хонанда Назир Pаҳимов яратиб ижро этган қўшиқларининг ҳар бирига ана шундай таъриф бериш ҳам камлик қилади.
Шу йилнинг 6 майида туман Маданият бўлими ташаббуси билан Назир Pаҳимов хоти-расига бағишлаб, “Устозни эслаб” деб номланган кеча ўтказилди.
Тадбирга туманимизнинг санъат ихлосмандлари, санъаткорнинг шогирдлари, қариндош-уруғлари иштирок этдилар.


Тадбирга ташриф буюрган-лар аввало Назир Pаҳимов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи расм кўргазмаси билан танишдилар, ижро эт-ган “Кийик” қиссаси янгради.
Хотира кечасини устоз санъаткорнинг шогирди “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист” меҳнат фахрийси Гулмурза Нурматов кириш сўзи билан очди ва Назир Pаҳимовнинг ҳаёти ва санъаткорлик фаолияти билан таништирди. Кечада устоз ижро этган қўшиқлар бугунги ёш санъаткорлар томонидан ижро этилди, хо-тирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.
Соҳирнафас қўшиқчи ўз маънавий мероси туфайли ҳамиша барҳаёт.


(Ўз мухбиримиздан).

Янгиликни бўлишинг: