"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Дурунки маҳалласига фуқаролар йиғини раиси сайланди

Фуқаролар йиғини раиси сайлови Дурунки маҳалласида ҳам ўтказилди.

1 май куни бўлиб ўтган мазкур сайловда сайловчилар томонидан сайланган 270 нафар вакиллардан 215 нафари иштирок этди.

Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган йиғилишда давлат органлари, корхона-ташкилотлар мутасаддилари ҳамда вакиллар қатнашишди. Йиғилишда сайловни ўтказиш тартиби белгилаб олинди. Дурунки маҳалласи фуқаролар йиғини раислигига қўйилган номзодлар Бахтиёр Абдуллаев, Шуҳрат Жуманиёзов, Гавҳар Мингбоевалар ҳақида батафсил маълумот берилди ва уларнинг маърузаси тингланди. Шунингдек, сайловчиларга овоз бериш тартиби кенг тушунтирилди.

Ўзбекистон Pеспубликаси “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисидаги” Қонунининг 20-моддасида белгиланган меъёрларга асосланиб, Дурунки маҳалласида ҳам фуқаролар йиғини раисини сайлаш яширин овоз бериш орқали амалга оширилди ва энг кўп овоз тўплаган номзод Шуҳрат Жуманиёзов раис этиб тайинланди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: