"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Президентнинг 5 та ташаббуси доирасида 76-сонли мактабда кўргазмали семинар ташкил этилди.

Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш, аёл-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 та ташаббуси доирасида 76-сонли мактабда  амалий кўргазмали семинар ташкил этилди. 

Тадбирда туман ҳокимлиги ва партия фаоллари,  маҳалла аҳли,  тадбиркор аёллар қатнашди.

Иштирокчилар дастлаб мактабда ўқувчиларни маданият ва санъатга жалб қилиш, ёшларни китоб ўқишга даъват қилиш, ўқувчиларни ахборот-коммуникация технологияларига ошно қилиш ҳамда улар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирдилар.

Тадбир доирасида меҳмонлар Хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишиб, Тош ёп овулида истиқомат қилувчи хонадон бекаси Гулшода опанинг томорқасида бўлдилар. Томорқада иссиқхона ташкил қилинган бўлиб, ундан олинаётган даромад оила дастурхонининг тўкинлигига хизмат қилмоқда. Томорқа эгаси ердан мўл ҳосил олиш бўйича ўқувчиларга ўз маслаҳатлари берди.

Янгиликни бўлишинг: