"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8578.36 +3.26
  • 1 EUR = 9628.35 -119.76
  • 1 RUB = 134.52 -1.83

“Офарин” жамоаси санъаткорлари Хўжайлидаги Меҳрибонлик уйида тадбир ўтказди

Хўжайли туманидаги Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болаларнинг таваллуд кунлари ҳар ойда нишонланиб борилади. Уларнинг ҳам эътиборда эканлигини ҳис қилдириш ва меҳр кўрсатиш мақсадида шу муносабат билан тадбирлар, мусиқий кечалар ташкиллаштирилади ва совғалар берилиб, болаларга ғамхўрлик кўрсатилади.
Туманимиздаги “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоаси ташаббуси билан апрель ойида туғилган болалар учун меҳрибонлик уйида туғилган кун тадбири ўтказилди. Тадбирда жамоа санъаткорлари томонидан тайёрланган мусиқий дастур намойиш этилди.

Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган болалар ўз таваллуд кунларини кўтаринки кайфият билан нишонлашди.

Насиба Эшчонова,

туман Маданият маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: