"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9532.74 +11.66
  • 1 EUR = 10220 -352.30
  • 1 RUB = 119.99 -11.22

ТИББИЁТ ХОДИМЛАPИ УPУШ ФАХPИЙЛАPИ ҲОЛИДАН ХАБАP ОЛИШДИ

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага бу йил 74 йил тўлади. Ўзларининг ёшлик ғайрат- шижоати, юксак ватанпарварлиги билан шу ғалабага муносиб ҳисса қўшган табаррук инсонлар юртдошларимизнинг эъзозида, эътиборида.

9 май- Хотира ва қадрлаш куни яқинлашаётгани ва Иккинчи жаҳон урушида эришилган буюк ғалабага 74 йил тўлиши муносабати билан туман Тиббиёт бирлашмаси ва 2- сонли Тиббий меҳнат экспертиза комиссияси ходимлари туманимизда истиқомат қилаётган уруш фахрийлари - Боғ маҳалласида яшовчи Йўлдош бобо Ортиқов, қипчоқлик Ўтамурод бобо Бозорбоев, манғитлик Собир бобо Нуруллаевлар хонадонларига бориб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар, соғликларини назорат қилиб, маслаҳатлар бердилар ва яқинлашиб келаётган байрам билан қутладилар.

Уруш фахрийлари бу ташрифдан хурсанд бўлиб, миннатдорчилик билдиришди.

О. PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: