"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8578.36 +3.26
  • 1 EUR = 9628.35 -119.76
  • 1 RUB = 134.52 -1.83

Марказий банк департамент директори Амударё туманида сайёр қабул ўтказди

“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Pеспубликаси Қонуни ҳамда Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Администрациясининг 2019 йил 22 мартдаги 07-1068-сонли топшириғига мувофиқ 24 апрель куни Амударё тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий банки департамент директори К.Ўтбасаровнинг сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда шунингдек Ўзбекистон Pеспубликаси Марказий банки Қорақалпоғистон Pеспубликаси Бош бошқармаси бошлиғи Б.Алланиязов ҳамда барча тижорат банклари масъуллари иштирок этди.

Сайёр қабулда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар, кичик бизнес билан шуғулланаётган жисмоний ҳамда юридик шахслар тегишли мутасаддиларга тижорат банкларидан кредит олишда юзага келаётган муаммолари бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар шу ернинг ўзида мутахассислар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, тижорат банклари бошқарувчиларига фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг савдо, ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш соҳаларида амалга оширишни истаётган лойиҳаларини тегишли тартибда банк кредитлари билан молиялаштириш бўйича зарур топшириқлар берилди.

О.Pажабова

Янгиликни бўлишинг: