"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Сайёр қабулда 7 нафар маҳкум муддатидан илгари жазодан озод қилинди

24 апрель куни туман ҳокимлигида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди раиси ўринбосари Бахтиёр Исаков бошчилигида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда Ўзбекистон Pеспубликаси Олий суди судьялари Камол Тариков ва Ботирали Диёровлар, Қорақалпоғистон Pеспубликаси жиноят ишлари бўйича суди раиси Гулнора Бозорбоева, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Иқтисодий суди раиси Бибисанам Темирхонова, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Маъмурий суди раиси Абилай Адилов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Фуқаролик суди раиси ўринбосари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Саодат Қайипназарова ва Амударё тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси масъул ходимлари, тумандаги судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари иштирок этдилар.

Сайёр қабул бошланиши олдидан Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Суди раиси ўринбосари Б.Исаков йиғилганларга суд соҳасида амалга оширилаётган ишлар, сайёр қабулларни ўтказиш туфайли Ўзбекистон Pеспубликаси фуқаролари учун яратиб берилаётган имкониятлар ва амалий ёрдамлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Шундан сўнг туман ҳокими С.Йўлдошев ва Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Э.Pажабовлар сўзга чиқишиб, халқимизнинг оғирини енгил қилиш, уларга амалий ёрдамлар кўрсатиш мақсадида жойларда сайёр қабуллар ўтказаётган Ўзбекистон республикаси Олий Суди ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси суд-ҳуқуқ тизими раҳбарларига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Сайёр қабул давомида туманимиздан 44 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, улар билан уй-жой, мол-мулк, оммавий-ҳуқуқий муносабатлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар бўйича суҳбатлашилди.

Сайёр қабулда мурожаат қилган фуқароларнинг 11 нафаридан назорат тартибидаги аризалар қабул қилинди, 33 нафар фуқарога шикоят қилиш тартиби ва муддатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари сайёр қабул жараёнида озодликдан маҳрум қилиниб, жазо муддатини ўтаётган 7 нафар маҳкумнинг жазодан муддатидан илгари озод қилиш бўйича илтимосномалари кўриб чиқилди. Шу куннинг ўзида Жиноят Кодексининг 73-моддасига асосан улар шартли равишда жазодан озод қилинди. Шунингдек, яна 1 нафар шахснинг касаллик, меҳнат қобилиятини йўқотганлиги сабабли жазодан озод қилиш бўйича қилган илтимосномаси ҳам кўриб чиқилиб, Жиноят Кодексининг 75-моддасига асосан мурожаатчининг аризаси тўлиқ қаноатлантирилди.

А.ЖУМАНИЁЗОВ.

Янгиликни бўлишинг: