"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ҲАМ PАИС, ҲАМ ФЕPМЕP

Бугун юртимизда деҳқончилик маданиятини оширишга астойдил интилаётган , деҳқончиликда  юксак натижаларга эришиб, ўз фаолияти билан барчага намуна бўлаётган фермерлар кўплаб топилади.  Қиличбой овулида фаолият кўрсатаётган “Яқуббой Аширов” фермер хўжалиги  раиси, ер билан тиллаша оладиган, қишлоқ хўжалиги соҳасида улкан тажрибага эга Ёқуббой Аширов ҳам ана шундайларнинг бири.
2009 йилдан буён фаолият кўрсатаётган кўптармоқли хўжаликда маҳсулот етиштириш режалари барча соҳалар бўйича адо этиб келинаяпти.
Мазкур фермер хўжалигида ҳозирги кунда 138 гектар  экин майдони мавжуд. Шундан 86 гектарига ўтган йиллар давомида уруғлик чигит экилиб, кўзланганидай ҳосил етиштирилди.Айни кунда  жорий йилги экинларни экиш ишлари қизғин бормоқда.
Шунингдек, фермер хўжалиги ерларининг шўрланиш даражаси юқори бўлишига қарамасдан сўнгги  йилларда буғдой экилган 18 гектар майдондан олинган ҳосилдорлик 45-50 центнерга кўтарилди. Булардан ташқари соя, картошка, беда экинлари ҳам етиштирилмоқда.
Фермер хўжалиги ҳудудида 4.5 гектар интенсив боғ, иссиқхона,   табиий балиқ ҳавзаси, буғдой ва шоли тегирмонлари ташкил этилган. Шунингдек,  20 бош қорамол, 35 қути асал ари боқилмоқда. Бугунги кунда уларнинг сонини кўпайтиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда.     Фермер хўжалиги барча далаларига экин экиш,парваришлаш, ўриб- йиғиб олишда ишлатиладиган  зарур техникаларга эга. Ёқуббой Аширов  хўжалиги даромадидан ҳар йили ҳудуддаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар бериб , аҳолини хурсанд қилаяпти.
Фидойи, тиниб-тинчимас фермер Ё. Аширов Қиличбой ММТПга  ҳам раислик қилмоқда.У каби юртдошларимиз дастурхони тўкин бўлишига бел боғлаган инсонлар кўпаяверишини тилаб қоламиз.  


Отабек Pаҳимбоев,
ҚҚДУ талабаси.

Янгиликни бўлишинг: