"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Туман БЎСМга қарашли бинода 136 млн сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилди

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби филиалида стол тенниси бўйича 2 та гуруҳда 50 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар шуғулланишади. Асосан Манғит шаҳри ва шаҳар атрофидаги умумтаълим мактабларининг стол теннисига қизиқувчи ўқувчи-ёшларга мазкур спорт тури бўйича Ҳамида Pажабова машғулотлар олиб боради.
-  Машғулотларнинг тизимли равишда амалга ошириши учун бу ерда барча шарт-шароитлар яратилган, - дейди мураббий Ҳамида Pажабова. – филиал биноси “Sanjar-Diyor building” МЧЖ томонидан жорий таъмирланиб, 136 млн сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилиб, шуғулланувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратилди.
Яратилган шароит ва машғулотлардаги узвийлик шуғулланувчи ўқувчи-ёшларнинг туман ва Pеспублика миқёсидаги турли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминламоқда. Ҳозирги кунда стол тенниси гуруҳларида Қорақалпоғистон Pеспубликаси чемионатлари ва нуфузли спорт турнирлари ғолиблари бор.
-  Стол тенниси ҳам худди шахмат спорти каби ақлни чархлайди, хотирани мустаҳкамлаб, сезгирликка ўргатади, - дейди стол тенниси гуруҳи ўқувчиси Дилноза Гулмирзаева.


Суратда: моҳир теннисчи, 36-сонли мактаб ўқувчиси Дилноза Гулмирзаева.

Янгиликни бўлишинг: