"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9455.24 +21.66
  • 1 EUR = 10438.6 +84.00
  • 1 RUB = 147.25 +1.25

Назир Pаҳимов хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди

Эл суйган санъаткор Назир Pаҳимов қиска умри давомида ўзига хос ижро услуби ва яратган куй-қўшиқлари билан мумтоз санъатни янада ривожлантиришга ҳисса қўшиб яшади. Шу билан бирга кўплаб шогирдлар етиштириб, ўзидан ўчмас из қолдирди.
22 апрель куни Қиличбой Маданият марказида устоз санъаткорни эслаб хотира кечаси ўтказилди. Марказ фойесида Назир Pаҳимовнинг ҳаётига доир фотоальбомлар, ишлатган соз ва мусиқа асбобларидан иборат кўргазма ҳам ташкил этилди. Кечада санъаткорнинг оила аъзолари, яқинлари ва марказда ташкил этилган тўгараклар тарбияланувчилари иштирок этдилар. Назир Pаҳимовнинг фарзанди Сайёра Абдураҳмонова унинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлаб берди. Шунингдек, тўгарак тарбияланувчилари томонидан санъаткор яратган куй ва қўшиклар ҳам ижро этилди.
Хотира кечаси барчада катта таассурот қолдирди.


Н.Эшчонова,
туман Маданият маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: