"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

76-МАКТАБДА БИЛИМЛИ, ИҚТИДОPЛИ ЎҚУВЧИЛАP КЎП

Билимлар беллашуви ўқувчиларнинг кундалик дарс машғулотларини қандай ўзлаштираётганини ва интеллектуал салоҳияти қай даражада эканлигини кўрсатувчи воситадир.

76-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари туманимиз мактаблари ўқувчилари орасида ўтказилаётган турли танловлар, фанлар олимпиадаси, билимлар беллашувида энг кўп ғолиблик ўринларини эгаллаб келаётганларнинг бири. Муассасада тажрибали ўқитувчиларнинг дарсдан ташқари вақтларда ҳам ўқувчилар билимини ошириш учун шуғулланиб, фидойилик билан меҳнат қилаётгани, ўқувчиларни фанларга қизиқтира олгани натижаси ана шундай ютуқларда намоён бўлмоқда.

Жорий йилда бўлиб ўтган билимлар беллашувининг туман босқичида мактабнинг 9 нафар ўқувчилари ғолиблар сафидан жой олишди. Жумладан, Чарос Эркинбоева рус тили, Сарварбек Йўлдошев инглиз тили, Азимжон Бекпўлатов математика, Мунира Бахтиёрова ҳуқуқ, Pавшанбек Ҳайитбоев инглиз тили, Элтузарбек Худоёров математика, Фахриддин Шукуруллаев химия, Усмонбек Холмуродов инглиз тили, Нурсулув Жумабоева иқтисод фанидан қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашди.

Ўқитувчи меҳнати ўқувчилар салоҳиятида акс этади. Шунинг учун ҳам ўқувчиларимиз эришган ютуқлардан жуда қувонамиз, - дейди мактаб директори ўринбосари Ф.Шукуруллаев.

О.Pажабова.

Янгиликни бўлишинг: