"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Амударёлик дзю-дочи Осиё-Океания чемпионати совриндори бўлди

Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида бўлиб ўтаётган дзю-до бўйича Осиё-Океания чемпионатининг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, ҳамюртимиз, Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг собиқ ўқувчиси Шарофиддин Болтабоев 22 апрель куни 81 килограмм вазн тоифасида чемпионатнинг кумуш медалини қўлга киритди.

 Эслатиб ўтамиз, БААда ўтказилаётган дзюдо бўйича Осиё-Океания чемпионати Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколарини ҳам тақдим қилади.  

Биз амударёлик кучли дзю-дочи Шарофиддин Болтабоевни эришган юксак ғалабаси билан табриклаймиз.

Манба: kruz.uz

Янгиликни бўлишинг: