"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Ғўза культивациясига бағишланган семинар ўтказилди

17 апрель куни Амударё туманидаги Куюккўпир овулининг Қизилчоли маҳалласида фаолият кўрсатаётган “Атажанов Жанабой” фермер хўжалигида ғўза культивациясига бағишланган семинар бўлиб, унда фермер хўжаликлари, ММТПлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинарда Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси қишлоқ хўжалиги вазири вазифасини вақтинчалик бажарувчи Илҳом Юнусов, Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев ва Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори ўринбосари Ерполат Қаипбергеновлар сўза чиқишиб, ҳозирги кунда далаларда униб чиқаётган ғўза ниҳоллари парваришини юксак агротехника қоидалари асосида ташкил этиш орқали ҳар бир туп ғўзада мўл ҳосил етиштиришга эришиш юзасидан ўз маслаҳатларини бердилар.

Семинарда ғўза қатор ораларини дастлабки культивация қилиш жараёни кўздан кечирилиб, бу иш юзасидан фикрлар алмашилди, йўл-йўриқлар кўрсатилди.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: