"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

КИТОБ ДЎКОНИ МУДИPИ ЎҚУВЧИЛАPГА КИТОБ СОВҒА ҚИЛДИ

"Ўзкитобсавдо таъминоти"га қарашли Амударё туманидаги китоб дўкони мудири, тадбиркор Озод Давлетов китобларнинг инсон руҳиятига ижобий таъсири ,айниқса болаларнинг соғлом фикрли бўлиб вояга етишишида аҳамияти улкан эканлигини жуда яхши англайди, китоб дўконига ташриф буюрган мижозларнинг сара асарларни танлашларига яқиндан кўмаклашади. У яқинда ўзи таълим-тарбия олган 16 сонли мактабнинг фаол ўқувчиларига ва мактаб кутубхонасига 300 минг сўмлик бадиий асарлар совға қилди.

-Ўзим таълим олган собиқ мактабимдаги ўқувчиларнинг ҳар қандай ютуқлари дан жуда қувонаман. Мен совға қилган китобларни болалар ўқиб, албатта, керакли хулосалар олади, деган умиддаман,- дейди Озод Давлетов.

О. PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: