"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Маданият бўлимида ҳисобот концерти ўтказилди

Тумандаги маданият марказларида санъат йўналишлари бўйича турли тўгараклар ташкил қилинган бўлиб, уларда ёшлардаги иқтидор, билим ва кўникмалар янада ривожлантирилади. Тўгаракларда 180 нафардан зиёд ўқувчи-ёшлар 9 йўналиш бўйича таълим олишади.

12 апрель куни туман Маданият бўлимида маданият марказларидаги тўгаракларнинг биринчи чорак ҳисобот концерти ўтказилди. Концертда ёш истеъдод эгалари миллий чолғу асбобларида нафис куйлар, гуруҳ ва якка рақслар, қўшиқлар ижро этдилар ҳамда санъатнинг турли йўналишлари бўйича ўз иқтидорларини намойиш қилдилар.

Ҳаваскор ёшлар ижросидаги куй ва қўшиқлар, жозибали рақслар барчага завқ бағишлади.

Насиба Ешчанова,

туман Маданият маркази мутахассиси.

Янгиликни бўлишинг: