"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

"Фаровон оила- жамият равнақи асоси"

Шу йилнинг 12 апрелида "Дарёбўйи" маҳалласида "Оила" маркази туман бўлими ва туман Адлия бўлими ҳамкорлигида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга ҳисса қўшиш мақсадида "Фаровон оила- жамият равнақи асоси" мавзусида давра суҳбати ўтказилди . Тадбирга маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, аҳолиси иштирок этдилар. Иштирокчилар туман Адлия бўлими бошлиғи М.Матюсупов ва "Оила" маркази туман бўлими раҳбари Г.Юсуповаларнинг оила мустаҳкамлигига эришиш борасидаги маърузаларини тингладилар, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Ўтказилган тадбир қонуний оила қуриш, оилавий муносабатларни тартибга солиш борасида ёшларга кўпроқ тушунчалар бериш зарурлигини кўрсатди.

О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: