"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

БОШЛАНҒИЧ ПАPТИЯ ТАШКИЛОТИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг туманимизда бошланғич партия ташкилотлари сони айни пайтда 54 та бўлиб, 12 таси маҳалла фуқаролар йиғини, 10 таси тадбиркорлик объектлари ва хусусий корхоналар, 12 таси фермер хўжаликлари, 20 таси ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, муассасалар, идора ва ташкилотларда фаолият кўрсатмоқда.

Бошланғич ташкилот партиянинг асосий бўғини бўлиб, партия Устави, Дастурида кўрсатилган ва раҳбар органларнинг бошқа қарорларида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларни қонун доирасида аҳоли ўртасида тарғиб қилиш ва тушунтириш ишларини олиб бориш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, аҳоли ўртасида юзага келаётган муаммоларни ўрганиб, ҳал этишга кўмаклашуш, бир сўз билан айтганда, партияни аҳоли билан боғлайдиган кўприк вазифасини ўтовчи, ҳамда Олий Мажлис, Жўқорғи Кенгес ва халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари номзодлигига номзодлар заҳирасини шакллантирувчи партиянинг муҳим ташкилий тузилмаси ҳисобланади.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Уставининг IX-бобида “Партия аъзоларининг умумий йиғилиши бошланғич партия ташкилотининг раҳбар органи ҳисобланади. Бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилиши зарурат бўлган пайтларда, аммо бир йилда камида 4 март ўтказилади. Бошланғич партия ташкилоти умумий йиғилишида унинг раиси ва ўринбосари бир йил муддатга сайланади” – деб кўрсатилган.

Шунга мувофиқ, яқинда 3 сонли Амударё академик лицей ётоқхонаси қошида ташкил этилган ЎзЛиДеП бошланғич партия ташкилоти ҳисоб-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ташкилот раислигига лицей ўқитувчиси Шерзод Маткаримов, котиблигига Дилмурод Ўрозоқовлар сайландилар ва ташкилотнинг галдаги вазифалари белгилаб олинди.

М.Бекназарова,

ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари.

Янгиликни бўлишинг: