"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Амударё тумани ҳокими С.Йўлдашев ўзи раҳбарлик қилаётган 1-сектор ҳудудидаги маданият марказига 500 дона китоб совға қилди

Мавзуга оид видео

Президентимизнинг ёшларни китобхонликка жалб қилиш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда 13 апрель куни Амударё тумани ҳокими Султонбой Йўлдашев ўзи раҳбарлик қилаётган 1-сектор ҳудудидаги Уйшин маданият марказида бўлиб, бу ерда ёшларни санъатга жалб қилиш бўйича мавжуд шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳоким ташаббуси билан мазкур маданият марказида кутубхона ташкил қилиниб, у зарур жиҳозлар билан таъминланди. Шу куни туман ҳокими ўз номидан ва ҳомийлар ташаббуси билан йиғилган 500 дона бадиий китобларни кутубхонага совға қилди.

Шу пайтгача Уйшин Маданият марказига келган ёшлар мусиқа ва санъат сирларини ўрганиб, аҳоли маданий ҳордиқ чиқарган бўлса, эндиликда улар ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара бадиий асарларини мутолаа қилиб, билим ва тафаккурини, дунёқарашини янада юксалтириш имкониятига эга бўлди.

Тантанали маросимларда сўз олганлар сектор раҳбари – туман ҳокими Султонбой Йўлдашевга мазкур зиё масканининг ташкил қилингани, қолаверса, ҳудудда амалга оширилаётган кенг кўламли ободлик ишлари учун алоҳида миннатдорчилик билдирдилар.

Айтиш керакки, мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш мақсадида ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 8 январда қабул қилинган “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида ҳам амалий ишлар олиб борилмоқда.

Аҳолининг энг муҳим ҳаётий муаммоларини ечиш билан биргаликда сектор ҳудудида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, аҳоли ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, оилалардаги ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар фикримизнинг исботидир. Зеро, фаровон турмушга фақатгина иқтисодий тўкинлик ёки маиший шароитларни яратиш орқалигина эришиб бўлмайди. Бахтли ҳаёт кечириш учун инсон маънавий ва руҳий жиҳатдан ҳам комилликка интилмоғи лозим.

Туман ҳокими раҳбарлигидаги 1-сектор ҳудудида иш бошлаган янги кутубхона ҳам аҳоли, айниқса ёшлар маънавиятини юксалтириш, демакки, маҳалла аҳолиси учун фаровон турмуш тарзини барпо қилиш йўлидаги яна бир қадамдир.

 

Ғ.Ешниёзов.

Янгиликни бўлишинг: