"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Томорқачи учун бугунги куннинг ҳар бир дақиқаси ғанимат

Туманимизда 32570 та хонадон ҳисобида 5217 гектар экин ерлари мавжуд бўлиб, 2019 йил баҳор мавсумида 496 гектар ерга сабзи, 210 гектар ерга пиёз, 152 гектар ерга саримсоқ пиёз, 450 гектар ерга бодринг, 30 гектар ерга турли кукатлар, 596 гектар ерга картошка, 1250 гектар майдонга полиз, 550 гектар майдонга помидор экинларини экиш режалаштирилиб, 565 гектар ерга бошқа экинларни жойлаштириш бўйича прогноз кўрсаткичлари ҳам белгиланган эди. Туманда томорқа ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида 49 та овул ва маҳаллалардаги аҳоли томорқаларида 425 та ихчам иссиқхоналар ташкил қилиш ишлари ҳам режалаштирилган эди. Бугунги кунгача 183 та шундай иссиқхоналар ташкил қилинди. Томорқа ерларини экмаган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилаяпти. Шундай 630 та хонадон эгаларига огоҳлантириш хатлари ҳам берилди.

Туман ҳокимининг 2019 йил 10 феврал кунги 6-ф-сонли фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида кам таъминланган оилаларга мевали дарахт кучатларини тарқатиш учун туман маҳаллий бюджетидан 50 млн.сўм пул маблағлари ажратилиб, 1282 дона олма, 1282 дона нок, 1282 дона беҳи, 1282 дона олхўри, 1282 дона ўрик, 1282 дона гилос кўчатлари жами - 7692 туп мевали дарахт кўчатлари тарқатилиб берилди.

Бугунги кунда томорқа ер эгалари баҳорнинг ҳар бир дақиқасидан оқилона фойдаланиб, унумли меҳнат қилса, экаётган экинидан мўл ҳосил олишини жуда яхши билишади. Шу боисдан ҳам айни кунда тумандаги барча томорқа эгалари ерларини экишга тайёрлаш ва уруғ қадаш ишларини жадал суръатларда олиб боришаяпти.

Ф.Садуллаев, туман фермер,

деҳқон хўжаликлари ва

ер эгалари кенгаши раиси.

Янгиликни бўлишинг: