"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

ДЕПУТАТ ЎЗИ ЎҚИГАН МАКТАБИГА НЕГА БОPДИ?

Ўзи таълим-тарбия олган жонажон мактабига боришни, орзу-ўйлар қанотида гўёки юксакларда парвоз қилиб юрган беғам болалик хотираларини эслашни, синфхоналарда диққат-эътибор билан дарс ўтаётган болажонлар даврасига кириб, дилдан суҳбат қуришни истамайдиган одам бормикан, дунёда?
Ҳа, ҳаммамиз ҳам ўзимиз учирма бўлган таълим масканимизни доимо ҳурмат билан эслаймиз. Бироқ халқ депутатлари туман Кенгаши депутати, тадбиркор, шифокор Адилбой Юсупов кеча, 10 апрель куни ўзи ўқиган 33-сонли мактабга шунчаки учрашув учун эмас, кутубхонасига ўзи ўқиган 30 та сара бадиий асарларни совға қилиш учун борди.
Муҳтарам Юртбошимизнинг аҳолини, айниқса, ўқувчи-ёшларни китобхонликка жалб қилиш, кутубхоналар фондини бойитиш мақсадида ўзи ўқиган китоблардан совға қилиш ташаббуси туманимизда ҳам тобора оммалашмоқда. Бу ҳаракатга қўшилган Адилбой Юсуповдан мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари жуда ҳурсанд бўлишди.
- Китоб қачонки ўқилсагина маънавий бойликка айланади. Мен совға қилаётган китобларни ўқувчилар ўқиса, маънавий озуқа олса жуда қувонаман, - дейди Адилбой Юсупов.


О.PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: