"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

АМИP ТЕМУP ТАВАЛЛУД КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ

Ҳар йили юртимизда 9 апрелда улуғ бобокалонимиз Амир Темир ибн амир Тарағай таваллуд топган кун катта байрам қилинади. Жаҳонгир бобомиз дунёга келган Хўжа Илғор қишлоғида, юртимизнинг барча ҳудудларида мазкур санага бағишланган тадбирлар бўлиб ўтади, унинг ҳаёт йўли ва фаолияти , ўзига хос жанговарлик қобилияти, темурийлар салтанатини барпо этишдаги буюк хизматлари ва адолатпарварлиги, халқпарварлиги ҳурмат - эҳтиром билан тилга олинади, бугунги авлодларга ибрат қилиб кўрсатилади.

тадбирлардан бири туманимиздаги 65-сонли мактабда ҳам бўлиб ўтди. Кечада мактаб ўқувчилари Амир Темур ҳаётига оид лавҳалар саҳналаштириб, намойиш этишди, бобомизга аталган шеърлар ижро этишди. Тадбир ўқувчиларда улкан таассуротлар қолдирди.

Шаҳло Сафарбоева, шу мактаб ўқитувчиси.

Янгиликни бўлишинг: