"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

НИМА УЧУН КИТОБ ЎҚИШИМИЗ КЕPАК?

энамдан, момомдан кўп эртак эшитганман. “Момом айтган эртаклар”, “Энамнинг хотиралари” каби ўнлаб дафтарларим бор экан бисотимда. Бу эртаклар бир бор экан, бир йўқ экан деб бошланмас, эртакларга ҳам ўхшамас, ўқиган китобларимда ҳам деярли бундай воқеа-ҳодисаларни учратмаганман...

...Қайсидир замонда, ерда ё осмонда, ҳақиқатми, ёлғонми билмадим-у полвонқомат кўринса ҳам таёққа суяниб юрадиган “Ҳўҳў” лақабли дудуқланиб гапирадиган одам бўлган экан. Ҳўҳў болалар билан ўйнар, итларни яхши кўрадиган, қишлоқдан-қишлоққа кўчиб юрадиган Ҳўҳў экан... Бир куни қишлоқларга ёмонлар кела бошлабди. Ёмонлар жуда кўп ва ёмон экан. Одамлар қўрқиб, юртларидан кетишга чоғланишибди. Шунда Ҳўҳў, узилиб - узилиб, ушбу гапларни, айтибди:

– Сен Оқсоқол, сен Ботирбола, сен Чопқирболасан. Мен Ҳўҳўман. Сизлар айтгансизлар, Ҳўҳўман. Ҳўҳўнинг кўзи қоп-қора, Ҳўҳў қоронғини кўради. Ҳўҳў яхши эшитади, яхши ҳидлайди. Нурбува айтган қишлоқ ёлғон эмас, қишлоқ ҳақиқат. Қишлоқда ёлғон йўқ, қишлоқ яхши деган. Бу уй... Ҳўҳўнинг уйи бор, Ҳўҳўнинг уйи кўп. Ёмғир ёғса яхши, хушбўй, хушбўй бўлади ҳаво. Эшаклар ҳанграса, итлар вовулласа, моллар маъраса яхши. Кетманглар, бу уй, бу уй...

нега бирлашган? Одамлар нима учун курашган? Ҳўҳў нима деди?.. Энди-энди ўйлаяпман бу саволларни. Ҳўҳў Ватан ҳақида гапирган. Одамларнинг кўнглидаги Ватанини юзига айтган. Халқни уйғотган. Балки бу гапларни Нурбобо ёки Оқсоқол айтганида одамлар бирлашмасди. Ҳўҳў душман нималигини, урушнинг қандай бўлишини билмайди, ҳатто, Ватан ҳақида гапираётганини ҳам ҳис қилмаса керак. Аммо у рост гапираяпти, кўнглидагини айтаяпти...

нос ёки тамаки чекмайман, ароқ ичмайман. Топган пулимни ҳам кўча санғиб ўтказишга исроф қилмайман. Ўқияпман, ўрганаяпман, тенгдошларим ила ғойибона суҳбатлашаяпман. Ўзбек ва жаҳон адабиётидан мутолаа давомида олдин тушунмаган маъноларни тушунаяпман. Ватан фарзандларини кутаяпти. Фарзандларини ҳар қачонгидан ҳам кўп соғинган. Ватан дунё ҳамжамиятида ўз муносиб ўрнини излаяпти. Халқларга ўз сўзини айтаяпти. Бугун, “маънавий хужум”, “ғоявий кураш”, “мафкуравий ҳимоя” каби иборалар тез-тез гапирилаяпти. Хавфли гуруҳлар одамларнинг онгини, кўнглини заҳарлашга ҳаракат қилишаяпти. Таҳликали замон... Жангоҳ майдонида илм, технология, сўз бўй кўрсатаяпти.

Мана, нима учун китоб ўқишимиз керак? Томиримизда қон ўрнида лоқайдлик оқаётгандек, гўё. “Мен қилмадим, мен кўрмадим? Бу менинг ишим эмас? “У бировнинг боласи”... Қандайдир янгилик эшитсак, оғзимиз очилади –Ўҳҳооў, бу Хитой билан Корейс бало-да? Ақлнинг бор-йўғи шу Европа деган томонларда-да, бизда эса, ҳеч вақо йўқ. Янгиликларнинг туб замирига назар солар эканмиз, қадим чарх овози янграйди.

Нега китоб ўқишимиз керак? Жавоб излаймиз: Дунёнинг ҳар ерида ишлаб юрган баъзи юртдошларимиз Ватанга қайтариш учун! Келгуси авлод қарамликка, мутеликка маҳкум бўлмаслиги учун! Боболар кун келиб мен каби дангаса авлод яхши яшаши учун эмас, аксинча, юрт олдидаги қарзини, тириклик бурчини, Ватан маъносини чуқур англаганликлари сабаб ёмонларга қарши курашганлар. Ўйлаб қоламан, тўқликка шўхлик қилишимизга ким ҳуқуқ берган, уйқули онг бирла яшашга ҳаққимиз борми? Ўзбекистон аталмиш Ватан борлиги сабаб китоб ўқишимиз керак!

Шоҳзод Анвар.

Янгиликни бўлишинг: