"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

АҲОЛИ ЎPТАСИДА СОҒЛОМ ТУPМУШ ТАPЗИНИ ТАPҒИБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ИШЛАP ҚИЛИНМОҚДА?

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси, аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш, жисмоний фаолликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5063-сонли Қарори ва Соғлиқни сақлаш вазирининг кўрсатма хати ижросини таъминлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида туманимизда тиббиёт ходимлари, идора ва ташкилотлар вакиллари, турли ёшдаги уюшмаган аҳоли иштирокида ўтказиладиган оммавий тадбирлар режаси тасдиқланиб, жорий йилнинг  6 апрель куни кўп тармоқли марказий поликлиникасида очиқ эшиклар куни ўтказилди ва мурожаат қилган барча беморларга бепул тиббий маслаҳатлар амалга оширилди.

Туман деҳқон бозори ҳудудида ҳам икки соат мобайнида Саломатлик майдончалари ташкил қилиниб, Антропометрик ўлчовлар, саволнома ва махсус текширувлар асосида юқумсиз касалликларни келтириб чиқарувчи хавфли омилларни аниқлаш ишлари амалга оширилиб, беморларга бепул тиббий маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, тумандаги барча маҳаллаларда, умумий таълим мактабларида, коллеж ва лицейларда ҳам соғлом овқатлантириш асослари тўғрисида суҳбат ва учрашувлар ўтказилди.

Эндиликда ҳар чоршанба кунида кўп тармоқли марказий поликлиникада очиқ эшиклар куни ўтказилиб, уларда беморларга тиббий маслаҳатлар берилиши, пайшанба кунида туман деҳқон бозорида саломатлик майдончалари ташкил этилиши, уларда антропометрик ўлчовлар, саволнома ва махсус текширувлар асосида ноинфекцион касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш бўйича тезкор тиббий маслаҳатлар берилиши, ҳар жума кунида мактаблар ва маҳаллаларда соғлом овқатланиш асослари тўғрисида суҳбатлар ўтказилиши, ҳар шанба кунида 5 километрлик масофага фаол юриш, велосайр, арқондан сакраш, шахмат, шашка, волейбол, стол тенниси каби гимнастрада спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

Бундай саъй-ҳаракатлар аҳоли ўртасида учрайдиган семизлик, қандли диабет, қон босими ва юрак ҳуружи касалликларининг олдини олишга, ҳар бир инсоннинг меҳнат фаолияти ошишига, соғлом ва узоқ умр кўришига омил бўлиши шубҳасиз.

Жумабой ЯВҚАШЕВ, туман Тиббиёт бирлашмасининг саломатлик бўлими мудири.  

Янгиликни бўлишинг: