"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

ОЛИЙГОҲДА ҚУШЛАP БАЙPАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университетида 1 апрель – Халқаро қушлар куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. “Дўстим, баҳор келди, қарши ол, уянг тайёр, кириб ол” деб номланган мазкур тадбирда олийгоҳнинг табиатшунослик факультети профессор, ўқитувчилари, талабалари ва Нукус шаҳридаги 23- ва 33-сонли мактаблар ўқитувчилари, ўқувчилари иштирок этдилар.


Маълумки, табиат мутаносиблигини сақлашда қушларнинг ўрни алоҳида. Бироқ иқлим ўзгаришлари, яшил ўрмонзорларнинг тобора қисқариб бориши оқибатида ҳудудимизда яшайдиган айрим қушлар камайиб, айримлари йўқолиб бораяпти.
Тадбирда булар ҳақда батафсил маълумотлар берилди.
Ҳавода эркин парвоз этаётган, ёхуд тиркчилик ташвишида палапонларига емиш ташиётган қушларни кўрганимизда, табиийки, завқланиб кетамиз, уларнинг хуш овозлари кўнгилларимизда энг покиза туйғуларни уйғотади. Бироқ улар ҳам она табиатимиз каби бизнинг меҳримизга, ғамхўрлигимизга муҳтож эканлигини баъзан сезмаймиз. Тадбирда шу ҳақда таъкидланди, ҳудуд атрофидаги дов-дарахтларга қушлар учун янги ва қулай уялар ўрнатилди.
Тадбирда талабалар, ўқувчилар барчани табиатни, унинг ажралмас қисми бўлган қанотли дўстларимизни асраб-авайлашга чақирди. Ўйлайманки, бунингдек тадбирлар кутилган самарани беради.


Отабек Pаҳимбоев,
Бердақ номидаги қорақалпоқ Давла

т университети талабаси.

Янгиликни бўлишинг: