"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Кичик саноат зонасига тадбиркорлик субъектларини жойлаштириш бўйича танлов эълон қилинади

Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги “Қорақалпоғистон Pеспубликасида кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3588-сонли қарори билан Амударё туманида “Амударё пахта тозалаш заводи” АЖнинг эски бино-иншоотлари негизида кичик саноат зонаси ташкил қилинган эди. Ушбу КСЗнинг умумий ер майдони 14,3 га, бино ва иншоотлари 13 566,4 кв.м. бўлиб, 63 та лотларга ажратилган. Мазкур КСЗда ишлаб чиқаришни ташкил қилиш учун ўтказилган  танловларда 31 нафар тадбиркорлар қатнашиб, умумий қиймати  14 млрд.141 млн.сўмлик инвестициялар киритиш ҳамда 346 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган. Бугунги кунда қолган 15 та лотларнинг умумий ер майдони 2,1 га, бино ва иншоотлари 4 602,8 кв.м. бўлиб, кичик саноат зонаси худудида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш истагида булган тадбиркорлик субъектлари учун танлов эълон қилинади.

Танлов ўтказиладиган жойи:

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши.

Хужжатларни қабул қилиш муддати:

Ҳар ойнинг иккинчи ва тўртинчи ҳафталарининг чоршанба кунигача.

Манзил: Нукус шаҳри, Амур темур кўчаси 112 а-уй,

телефон: 222-54-75, mpzrkk@umail.uz МПЗ PК

Конвертларни очиш вақти ва ўрни: Иккинчи ва тўртинчи  ҳафталарининг жума кунлари, соат 11:00.

 

Қорақалпоғистон Pеспубликаси кичик саноат зоналари дерекцияси,

Амударё тумани хокимлиги.

Янгиликни бўлишинг: