"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

ТАБИИЙ ФАНЛАP ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Мактабимизда табиий фанлар ойлиги доирасида биология, кимё, физика, жисмоний тарбия фанларига бағишлаб тадбирлар, танловлар ва кечалар ўтказилди. Жумладан биология фанидан расмлар, крассвордлар танловлари ташкил этилиб, жонли табиат ҳақида альбомлар тайёрладик, табиат бағрига саёҳатлар уюштириб, кўчатлар ўтказдик, кўплаб қизиқарли ўйинлар ўйнадик. Бу танловларда 6-синфдан 11-синфгача бўлган ўқувчилар иштирок этишди.

Pасмлар танловида 6-синф ўқувчиси Йўлдошева Сарвиноз, альбомлар танловида эса 8-синф ўқувчиси Шомуродова Манзура, крассвордлар танловида 9-синф ўқувчиси Зебо Ўринбоевалар ғолиб бўлдилар. Танловларда ғолиб бўлган ўқувчиларга биология фани ўқитувчимиз ўз шахсий совғаларини топширди.

Бундан ташқари, биология фанидан очиқ дарслар ҳам бўлиб ўтди. Унда мактабимизнинг юқори синф ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Очиқ дарсларда ўқитувчимиз Дилфуза Хидирова қизиқарли шартларни слайдлар орқали намойиш этиб, мавзуни самарали ўзлаштириб олиш имконини яратдилар.

Табиий фанлар ойлиги мактабимизда жуда қизиқарли тарзда ўтди. Ўтказилган тадбирлар, очиқ дарслар ҳар биримизда яхши таассуротлар қолдирди.

26-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси,

Гулҳаё PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: