"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари фанлар олимпидаси ғолиби

1-6 апрель кунлари Нукус шаҳрида Академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари орасида фанлар олимпидасининг III босқичи бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ҳам фаол иштирок этишди.

Ўзбекистон Pеспубликаси 25 йиллиги кўкрак нишони соҳиби Азимбой Сафарбоев, Хушнуд Чоршамов, Бобуржон Юсуповлар тайёрлаган ўқувчиларидан математика фанидан Жаҳонгир Юсупов 1-ўринни, физика фанидан Назокат Ўринбоева 2-ўринни, Бекзод Файзуллаев 3-ўринни, Муҳаммад Худойбергенов 4-ўринни эгаллаб, Фанлар олимпидасининг саралаш босқичига йўлланма олдилар.

Ғолиб ўқувчиларга Фанлар олимпидасининг саралаш босқичида омад ёр бўлишини тилаймиз.

Дилфуза БОЙЖОНОВА, Амударё қишлоқ хўжалик

касб-ҳунар коллежи ахборот-ресурс маркази кутубхоначиси.

Янгиликни бўлишинг: