"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

73 ёшли отахон қандай қилиб ҳар йили томорқасидан 40-50 млн. даромад қилади?

Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани «Халимбек» ОФЙда истиқомат қилувчи 73 ёшли Жумабай Юлдашев ҳамон чарчоқ нималигини билмайди. Унинг ҳар кунги машғулоти – томорқасининг тарбиясидир. 
 
– Мен ҳар йили томорқа еримдан 40-50 млн. сўм даромад қиламан. 
 
Томорқамга иссиқхона қурганман. Алоҳида питомник-иссиқхонада тувакларга помидор, бодринг, бўлғор қалампири ва бошқа маҳсулотларни етиштириб, кейинчалик клёнка остига ўтказаман. Кун исиши билан очиқ майдонга жойлаштираман. Бу тажрибани мен 1970 йилларда ашхободлик ўртоқларимдан ўрганганман ва шундан буён қўллаб келаман, – дейди Жумабай оға. – Бунга ҳали мевали дарахтларимдан ва ипакчиликдан тушадиган даромадларимни қўшмадим. Биз бозордан ҳеч қандай мева-сабзавот, полиз маҳсулотларини сотиб олмаймиз. Ҳаммаси ўзимизнинг еримизда етиштирилади. Гўшт ва сут ҳам ўзимизда: уй паррандаларининг ҳамма турини, қўй-эчки, қора мол сақлаймиз. Уйимиз олдида 4 сотих майдонда ҳовузимиз бор. Балиқ ҳам етиштириб келамиз.
 
photo5278758263166446168.jpg
 
Отахон шу ёшига қарамай, ҳамон тетик, ҳаракатлари чаққон. 
 
Эрталабдан тинмай томорқасининг тарбияси билан банд. Айвондаги молларига ҳам ўзи ўт-чўп тошиб юрибти. Катаклардаги паррандаларини ҳам эсдан чиқармайди. 
 
Отахоннинг ўғил-қизлари ва набиралари ота тарбиясини бўйига теран сингдирган. Ҳар қайсисининг ўз олдига хўжалиги ва иши бўлса ҳам, қўллари бўшаши билан отасининг ёнига ҳозир бўлади.
 
photo5278758263166446169.jpg
 
Ўтган йили олийгоҳга топшириб, кира олмаган набираси ҳам тушкунлиикка тушмади, аксинча, отасининг қошида ҳақиқий ҳаётий машғулотларини ўтамоқда. 
 
Жумабой оғанинг таъкидлашича, меҳнат кишини қаритмайди, аксинча, инсонга куч беради. Ерни Онага бежиз қиёсламайди. Ер инсонни боқади, агар Сиз уни боқсангиз.
 
photo5280590238516881927.jpg
 
photo5280590238516881929.jpg
Манба: ЎзА
 
Янгиликни бўлишинг: