"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9384 +323.00
  • 1 EUR = 10393.7 +300.90
  • 1 RUB = 140.14 +1.53

Китоб совға қилиш акциясида имомлар ҳам фаол иштирок этмоқда

Жорий йилнинг 1 апрель куни "Юсуф эшон бобо" жомъе масжиди имом-хатиби Абдураҳмон Матсапоев Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 6-сонли умумтаълим мактабига ташриф буюрди ва ўз шахсий кутубхонасидан мазкур мактаб кутубхонасига 15 дона  китоблар совға қилди.

1-апрель куни Амударё тумани "Нўғой эшон" жомеъ масжиди имом-хатиби Ў.Қурбаниязов туман халқ таълими бўлимига қарашли 22-сонли мактабга ташриф буюрди ва мактаб кутубхонасига 10 дона хар хил номдаги китоблар тақдим этди.

Амударё туманидаги "Бобо Pустам" жомеъ масжиди имом-хатиби Ҳайтбой Айтеков ҳам китоб улашиш акциясида иштирок этди. Имом ўзи тахсил олган 47-сонли мактабга 8 та турли адабий, илмий китоблар ҳамда "Ҳидоят" журналининг 22 та сонини топширди.

Амударё тумани "Ёқуб Эшон бобо" жомеъ масжиди имом-хатиби Д.Бобожонов туман халқ таълими бўлимига қарашли 20-сонли мактабга ташриф буюрди ва ўз шахсий кутубхонасидан мактаб кутубхонасига турли номдаги китоблар ва журналлар тақдим этди.

"Ҳожи эшон" жомеъ масжиди имом-хатиби Pажаббой Ҳабибуллаев ҳам Кипчок шаҳарчасидаги 11-сонли умумтаълим мактабига 30 дан ортиқ номдаги китоблар ва журналлар совға қилди.

 

Янгиликни бўлишинг: