"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Физика фани ойлиги ўтказилди

Жорий йил 29 март куни туманимиздаги 55-сонли умумтаълим мактабида физика фан ойлиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга мактаб директорининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича ўринбосари Баҳром Ҳикматуллаев, физика фани ўқитувчиси Юлдуз Жумабекова ҳамда қорақалпоқ тили фани ўқитувчиси Омонгул Адилбоева, она тила ва адабиёт фани ўқитувчиси Нодира Ўрозбоевалар иштирок этишиб, ўқувчиларнинг билимларини баҳолаб боришди.

Мактабнинг 6-синф ўқувчиларидан иборат “Архимед”, “Ёш физиклар”, “Демокрит” ва “Ал-Фаробий” гуруҳлари асосий тўртта шарт бўйича беллашган ушбу физика фан ойлиги тадбирида “Архимед” гуруҳи аъзолари 1-ўриннри эгаллашди. Иккинчи ўрин “Ёш физиклар” жамоасига насиб этди. “Ал-Фаробий” ва “Демокрит” гуруҳи аъзолари эса учинчи ўрин соҳиби бўлдилар.

Тадбир якунида тадбирда фаол иштирок этган физика фани билимдонлари, мактаб маъмурияти томонидан тақдирландилар.

Зуҳра АҲМЕДОВА, 55-сонли мактабнинг

физика фани лаборанти.

Янгиликни бўлишинг: