"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёдаги мактабга компьютер совға қилди

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.
Биринчи ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.
Иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.
Учинчи ташаббус аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган.
Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган.
Бешинчи ташаббус эса хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Президентимизнинг мазкур ташаббусларини ҳаётга татбиқ қилиш борасида Амударё туманида ҳам қатор амалий ишлар қилинмоқда. Жумладан, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида умумтаълим мактабларининг компьютерлар, ахборот-коммуникация технологиялари ва интернет билан таъминланганлик ҳолати ўрганиб чиқилиб, мактабларни юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

1 апрель куни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши Pаиси Қаҳрамон Сариев Амударё туманида бўлиб, тумандаги 31-сонли мактабда бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Вазирлар Кенгаши Pаиси мактаб жамоасига компьютер совға қилди. Туман ҳокими Султонбой Йўлдошев ҳам мактаб жамоасига қимматбаҳо эсдалик совғаларини топширди.

Янгиликни бўлишинг: