"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов ўзи таълим олган мактабга 300 га яқин китоблар совға қилди

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид фотогалерея

Мавзуга оид видео:

Шу йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Шавкат Мирзиёйев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёшларларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонликни тарғиб қилиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари йиғилишда аҳоли, айниқса, ёшлар маънавиятини юксалтириш масаласига алоҳида тўхталиб, “Ҳар бир раҳбар ўзининг шахсий кутубхонасидан ўзи таълим олган мактаб кутубхонасига китоблар совға қилса, бу яхши ташаббус бўлиб, китобхонликни ривожлантириш билан фарзандларимиз тарбиясига ижобий таъсир кўрсатади”, деб таъкидлади.

Президентимизнинг ушбу ташаббуси давлат органлари, кенг жамоатчилик томонидан қизғин қўллаб-қувватланмоқда. Бутун Ўзбекистон бўйлаб китоб совға қилиш акцияси бошланди.

Шу муносабат билан 1 апрель куни Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов Амударё туманига ташриф буюриб, ўзи таҳсил олган 31-сонли мактабда бўлди ва мактаб кутубхонасига 300 га яқин сара китобларни совға қилди.

Ҳозирда мактабда 778 нафар ўқувчи таҳсил олаётган бўлиб, уларнинг ўқиб билим олиши учун мактаб кутубхонасида 825 та китоб жамланган. Эндиликда мактаб кутубхонаси жаҳон ва ўзбек адабиётининг сара асарлари билан янада бойиди.

Эслатиб ўтамиз, Фарход Уразбаевич Эрманов 1958 йилда Амударё туманида туғилган. 1981 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда 1996 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети тамомлаган.

1995-1998 йилларда Амударё тумани ҳокими, 2004-2010 йилларда Қорақалпоғистон Pеспубликаси қишлоқ хўжалиги вазири, 2010-2018 йилларда Беруний тумани ҳокими лавозимларида ишлаган. 2018 йилдан буён Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритмоқда. Ф.Эрманов Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Янгиликни бўлишинг: