"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Ж.Наримов Амударё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг буйруғига асосан Наримов Жасур Машарибович Амударё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Жасур Наримов 1987 йилда Амударё туманида туғилган. Миллати - ўзбек. Маълумоти - магистр. 2011 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини, 2013 йилда Поволжск давлат технология университетини тамомлаган.

Ж.Наримов 2013-2014 йилларда МЧЖ шаклидаги «AMUDARYOTEX» хорижий корхонаси ишчиси, товаршуноси, ташқи иқтисодий фаолият бўйича менеджери вазифаларида фаолият юритган. 2014-2015 йилларда Амударё тумани архитектура ва қурилиш бўлими ҳузуридаги хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳи Индивидуал уй-жой қурилиш сектори мутахассиси, 2015-2017 йилларда Амударё тумани ҳокимлигининг йирик қурилиш, коммуникация, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари бўйича бош мутахассиси, 2017 йилда туман ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича бош мутахассиси вазифаларида ишлаган.

Ж.Наримов 2017 йилда туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, 2017-2018 йилларда Амударё тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимларида ишлаган. У 2018 йилдан буён Қорақалпоғистон Pеспубликаси "Ермулккадастр" давлат корхонасининг Амударё туман филиали бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, Амударё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Улуғбек Полванов Амударё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи қилиб тайинланган эди.

Янгиликни бўлишинг: