"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 10184.7 +10.60
  • 1 EUR = 11455.8 +43.50
  • 1 RUB = 142.48 -3.97

#bookchallenge: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Амударёдаги таълим муассасаларига китоблар совға қилди

2019 йил 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зумрад Бекатова ҳамда Жолдасбай Абдижамиловлар Амударё туманида бўлиб, туманимиздаги таълим муассасаларига ташриф буюрди.

 

Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг раҳбарларга ўзлари таълим олган мактаблар кутубхоналарига китоблар совға қилиш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлаган ҳолда депутат З.Бекатова Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ахборот-ресурс марказига ва ўзи таълим олган 15-сонли мактаб кутубхонасига 50дан ортиқ сара бадиий асарларни совға қилди.

Маълумот ўрнида: Бекатова Зумрад Pахимбаевна 1968 йилда Қорақалпоғистон Pеспубликаси, Амударё туманида туғилган. Миллати – ўзбек, маълумоти – олий. 1992 йилда 2-Тошкент давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги – терапевт шифокор. Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси аъзоси, 2015 йилдан буён  3-Элликқалъа сайлов округидан Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Зумрад Бекатова ҳамда Жолдасбай Абдижамиловлар тумандаги 29-сонли мактабгача таълим муассасасида бўлиб, муассаса фаолияти билан яқиндан танишдилар.

Ғ.Ешниёзов

Янгиликни бўлишинг: