"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8584.5 +5.64
  • 1 EUR = 9673.87 +44.65
  • 1 RUB = 136.34 +1.48

Туманимиз каратэчилари Қорақалпоғистон чемпионатида 12 та медални енгиб олишди

Яқинда Нукус шаҳридаги 1 –Болалар-ўсмирлар спорт мактабида спортнинг каратэ WKF йўналиши бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Қорақалпоғистон очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу нуфузли мусобақада туманимиздаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида тарбияланаётган 12 нафар иқтидорли каратэчилар иштирок этдилар. Улар мусобақада умумий ҳисобда 3 та олтин, 6 та бронза медалларини енгиб олишиб, ёруғ юз билан қайтишди. Хусусан, ўз вазн тоифасида Гўзалой Озодбоева, Шоҳруҳ Қурбонбоев, Адҳамбек Иброҳимовлар олтин, Дилшод Тўрабоев, Отабек Отажонов, Жўрабек Отажонов, Беҳзод Жуманов, Қундузой Қўшназарова, Фазлиддин Тажиниёзовлар бронза медали соҳиблари бўлишди.

Яқинда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида ўтказиладиган шу йўналишдаги Ўзбекистон чемпионатида 5 нафар туманимизнинг ёш каратэчилари иштирок этадилар. Улар айни кунда мураббий Адҳамбек Иброҳимов билан мусобақага қизғин тайёргарлик кўришмоқда.

Нурбек ОТАХОНОВ.

Янгиликни бўлишинг: