"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

#bookchallenge: Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори Амударёдаги коллежга китоблар совға қилди

28 март куни Амударё туманининг Дўрман овулидаги Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори Хидир Каримов раислигида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулдан кейин Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори Хидир Каримов коллеж фаолияти билан танишди ва ўқувчилар билан суҳбат уюштирди. Суҳбат давомида Pеспублика прокурори ўқувчиларга китоб мутолаасининг фойдали томонлари ҳақида гапириб берди.

Дарҳақиқат, инсон тафаккурининг кенгайиши, дунёқарашининг ривожланиши, маънавиятининг юксалишида китоб мутолаасининг ўрни алоҳида. Шу сабабли муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев хайрли ташаббусни илгари суриб, раҳбарларни таълим муассасалари кутубхоналарига китоблар совға қилишга даъват этган эди. Ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган Қорақалпоғистон Pеспубликаси прокурори Хидир Каримов ҳам Дўрман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи кутубхонасига 20 дан ортиқ сара бадиий китобларни совға қилди.

 

Янгиликни бўлишинг: