"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

2018 йил давомида туман ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан 2109 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган

Амударё тумани ҳокимлигида фуқаролар мурожаатларига эътиборни кучайтириш, мурожаатларнинг ижобий ечимини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор берилаяпти.

Бундай масалалар туман ҳокимлигининг кенгайтирилган мажлисларида кўриб чиқилиб, тегишли иложлар белгиланаяпти. Шунингдек, тумандаги корхона ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан шуғулланадиган ходимлари иштирокида семинарлар ташкил этилиб, ҳафтанинг ҳар душанба кунида масъул ходимлар иштирокида ўтказиладиган аппарат йиғилишларида мурожаатлар билан ишлаш ва уларни қаноатлантириш масалалари муҳокама этилиб борилаяпти.

Туман ҳокимлигининг иш режасига асосан корхона ва ташкилотларда ижро интизоми, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўйича мақсадли ўрганишлар ўтказилиб, бу борадаги камчиликлар бартараф этилаяпти.

2018 йил давомида туман ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан 2109 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улар белгиланган муддатларда кўриб чиқилди ва ариза эгаларига тегишли жавоблар берилди.

Шу давр мобайнида Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар 233 тани, Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатлар 159 тани ташкил этади. Уларнинг 1649 таси жисмоний ва 68 таси юридик шахслар мурожаатлари ҳисобланади.

Ушбу мурожаатлар туман ҳокимлиги томонидан назоратга олиниб, уларнинг 319 таси қаноатлантирилди, 1658 та мурожаат эгаларига қонун доирасида тушунтиришлар берилди. 2 та мурожаат асоссиз ва 2 таси аноним мурожаатлар деб топилди.

Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларнинг 386 таси уй-жой ва ер олиш масаласидаги, 111 таси қишлоқ хўжалиги, 109 таси соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот, 183 таси моддий ёрдам ва 78 таси ишга жойлашиш ва иш ҳақи масаласидаги мурожаатлардир.

Ўтган йил давомида топшириқлар ижросини ўз муддатида таъминламагани ва ижро интизомини бузгани учун 5 нафар раҳбар ходимга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Ҳамро Юлдашев, туман ҳокимлиги девонхонаси мудири.

Янгиликни бўлишинг: