"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

Ўзбек жанг санъати – қизиқарли ва гўзал спорт тури

Мамалакатимизда болалар спортини ривожлантиришга бўлган эътибор туфайли соҳада кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, туманимизда ҳам болалар ва ўсмирлар ўртасида спортнинг барча турларини оммалаштириш, уларнинг қизиқишлари бўйича ўзлари қизиққан йўналишлар бўйича шуғулланишлари учун шароитлар яратилиб, тўгаракларга тўлиқ қамраб олинишига эътибор қаратилаётгани боис, туманимиз ёшлари орасидан Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон миқёсидаги турнирлар, чемпионатлар совриндорлари етишиб чиқмоқда.

Туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўзбек жанг санъати гуруҳига Муроджон Сафарбоев раҳбарлик қилади. Болаларнинг ёш тоифаси ва жисмоний тайёргарлиги инобатга олинган ҳолда машғулотлар ташкил этиш, уларни турли мусобақаларга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунга сўнгги икки йил ичида эришилаётган ютуқлар яққол мисол бўлади. 2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон ва Ўзбекистон миқёсидаги нуфузли мусобақаларда иштирок этган БЎСМ ўзбек жанг санъати гуруҳи ўқувчиларидан 2002 йилда туғилган Диёрбек Йўлдошев 2018 йилги “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларида 1-ўринни эгаллаб, мусобақанинг олтин медали соҳиби бўлди. 2017 йилда Мардонбек Ҳайитбоев, 2004 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 3-ўринни эгаллаган бўлса, Ҳакимжон Мадраҳимов 2018 йилда 2005 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида ўтказилган ўзбек жанг санъати бўйича мусобақаларда ғолибликни қўлга киритди.

2017 йилги Ўзбекистон Pеспубликаси биринчилигида Акмалжон Аминбоев 3-ўрин, Акромбек Матёқубов эса айнан шу мусобақада 2011 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида 1-ўрин соҳиби бўлди. Диёрбек Кенжаевга эса 2002 йилда туғилган ўсмирлар ўртасида 3-ўрин насиб этди.

- Спортчиларимиздан умидимиз катта, дейди БЎСМ ўзбек жанг санъати йўналиши бўйича тренер Муроджон Сафарбоев, - улар орасида иқтидорли болалар кўп. Ўзбек жанг санъати – қизиқарли ва гўзал спорт тури. Спортнинг бу йўналишига қизиқувчилар кўп. Бизнинг вазифамиз уларни доимо қўллаб-қувватлаш, интилишларига эътибор бериб, ютуқларини рағбатлантириб бориш. Ана шунда спортчи ўзига ишонади, янги-янги марраларни забт этишга интилиб яшайди.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

Янгиликни бўлишинг: