"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9061 +179.00
  • 1 EUR = 10092.1 +163.70
  • 1 RUB = 138.47 +1.62

АЁЛ-ҚИЗЛАP ИШТИPОКИДА “ҚУВНОҚ СТАPТЛАP” МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Хотин-қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, уларни жисмоний соғломлаштириш муассасаларига кенг жалб қилиш, айниқса, уюшмаган аҳоли иштирокида спорт мусобақалари ўтказишни кенг оммалаштириш мақсадида 2019 йил 25 март куни Манғит шаҳрининг Навоий номли маҳалласи ҳудудидаги сунъий қопламали футбол майдончасида “Қувноқ стартлар” спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди.

Унда туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш-профилактика муассасалари ходимлари, турли идора ва ташкилотлар ҳамда ҳар хил ёшдаги уюшмаган аҳоли вакилларидан иборат 28 нафар аёл-қизлар бешта шарт бўйича ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.

Дўстона ва қизғин ўтган баҳсларда энг эпчил ва чаққон аёл-қизлар ғолиблик шоҳсупасидан жой олдилар.

Мусобақа ғолиблари Амударё тумани Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан 1-, 2-, 3- даражали Дипломлар ва совғалар билан тақдирландилар.

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

 

Янгиликни бўлишинг: