"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9411.3 +15.37
  • 1 EUR = 10421.1 +60.40
  • 1 RUB = 146.51 +3.04

ФИДОЙИЛИГИ УМPИНИ БЕЗАГАН АЁЛ

Ёш авлод қалбида илм-фанга ҳавас уйғотиб, саво-дини чиқариб, комил инсон-лар бўлиб вояга етишишига ҳисса қўшиш – энг шарафли вазифадир. Хизр эли ма-ҳалласида дунёга келган Олмагул ана шундай мўъ-табар касбга ёшлигидан меҳр қўйди. Ўқитувчи бўлиб ишлайдиган отаси Эшимбат Холимбетовнинг доимо болалар ташвиши билан яшаши, уларни алоҳида меҳр билан қайғуриши, яхши ўзлаштира олмаётган айрим ўқувчилари билан дарсдан сўнг қўшимча шуғулланиб, билимлилар қаторига қўшиш учун куюниб юришлари ёш қизалоқнинг ҳавасини кел-тирарди.

Олмагул ҳам отаси каби ўқитувчи бўлишга қарор қилиб, мактабни тугатгани-дан кейин Нукус Давлат педагогика институтининг филология факультетига ҳужжат топширди. Ўқишга кириб, уни муваффақиятли тугатиб келгач, 2001 йилда ўқитувчилик фаолиятини бошлади.

Айни кунда у меҳнат қилаётган 64-сонли мактаб туман мактаблари рейтин-гида юқори ўринлардан бирини эгаллаб турибди. 260 ўринга мўлжалланган муас-сасада ҳозирги кунда икки сменада 510 нафар ўқувчи-ёшлар таълим олишмоқда. Уларга 42 нафар маҳоратли ўқитувчилар дарс бериб ке-лишаётир.

Муассасада Ўтабика Ердо-шева, Гўзал Қодирова, Муяссар Жуманиёзова ка-би жамоада узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, юртимизга муносиб ўғил-қизлар тарбиялаб етиш-тирган тажрибали ўқитув-чилар меҳнат қилади. Улар нафақат ўқувчи-ёшларга, балки, олийгоҳларни би-тириб келиб, шу ерда ўқитувчилик фаолиятини бошлаган ёшларга ҳам ус-тозлик қилишади, маҳо-ратларини ошириш борасида йўл-йўриқлар беришади. Натижада бугунги кунда Ойбек Қурбонов, Маҳфуза Сафарбоева каби ёш ўқи-тувчиларнинг ҳам касбий малакаси ошиб, кўпгина ютуқларга эришаяптилар.

Олмагул Холимбетова ёш бўлса-да, ана шу аҳил жамоада ўз обрў-эътибори-га эга, ўқувчиларнинг се-вимли устозига айлана олган интилувчан, фидойи аёл.

Олмагул учун ҳар бир дарс машғулоти ўқувчи-ёшларнинг билимини, са-лоҳиятини ошириш учун мукаммал тақсимланган лаҳзалар. Ҳар сафар у синфхонага кириб келар экан, зиммасидаги ана шу шарафли бурчни адо этишга астойдил интилади. Нати-жалар эса қувонарли.

– Ўтган 2017-2018 ўқув йилида 9-синф ўқувчим Pайҳона Бахтиёрова Фанлар олимпиадасининг барча қуйи босқичларида ғолиб бўлиб, Қорақалпоғистон босқичида 2-ўринни олди. Унинг бу йил, албатта, биринчи ўринни олишига ишонаман, дейди Олмагул.

Pайҳона Бахтиёровадан умидлари улкан. Қолаверса, у раҳбарлик қилаётган “Қизларжон” клубининг 40 нафардан зиёд қизлари ўз ҳунарлари маҳсули билан турли байрам тадбирларида, танловларда муносиб иш-тирок этиб келишаяпти. Олмагул раҳбарлигидаги 30 нафардан зиёд аёл-қиз-ларни бирлаштирган мактаб бошланғич хотин-қизлар ташкилоти тумандаги наму-нали бошланғич ташкилот-ларнинг бири.

Унинг замонавий педагогик технологиялар асосида ўзи-га хос ижодий ёндошиб яратган дарс ишланмалари Pеспублика миқёсида омма-лаштирилган.

– Мактабда Олмагул опа каби фидойи ўқитувчилар ҳам, кўринишидан кичкина мактабимизнинг ютуқлари ҳам кўп. Жорий ўқув йилида уч нафар ўқувчи Жавоҳир Хидирбоев иқтисод, Улуғбек Ўрозимбетов тарих, Pайҳона Бахтиёрова эса она тили ва адабиёти фанидан Фанлар олимпиадасининг Қорақалпоғистон Pеспуб-ликаси босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. Яқиндагина бўлиб ўтган Билимлар беллашувининг туман саралаш босқичида 5 фандан 5 нафар ўқувчи ўтиб, туман босиқичига йўлланма олишди, – дейди муассаса директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Мансур Нуруллаев.

Ҳар бир ёшнинг комил инсон бўлиб вояга етишида, унга билим ва одамийлик, меҳр-оқибат, эзгу орзу-ниятлар билан яшаш туй-ғуларини сингдиришда, жамиятимизнинг муносиб фуқароси бўлиб етишишида ўқитувчиларнинг муносиб ўрни бор. Ана шундай шарафли касбда меҳнат қилиб, уч нафар фарзандни тарбиялаб вояга етказаёт-ган, оқила оила бекаси бўл-ган Олмагул Холимбетовага келгусида бундан-да улкан муваффақиятлар тилаб қо-ламиз.

Ойгул PАЖАБОВА.

Янгиликни бўлишинг: