"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

МАВСУМГА ПУХТА ТАЙЁPГАPЛИК КЎPИЛДИ

Қишлоқ хўжалигида ердан самарали фойдаланиш, давлат буюртмаларини бажариш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш мақсадида тумандаги фермер хўжаликларининг асосий майдонларига 2019 йил ҳосили учун экиладиган қишлоқ хўжалиги экинлари турлари ва миқдори белгиланди. Унга кўра, жорий йилда тумандаги 366 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарида жами 3350 гектар майдонга ғалла, 1565 гектар майдонга сабзавот, 450 гектар майдонга полиз, 50 гектар ерга дуккакли экинлар, 890 гектар майдонга мойли экинлар, 390 гектар майдонга шоли, 992 гектар майдонга озуқабоп экинлар экилиши, 18 гектар майдонда интенсив боғ ва 50 гектар майдонда янги токзорлар ташкил этилиши белгиланган.

Туманда 2019 йил ҳосили учун 366 та фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан жами 15250 гектар майдонга чигит экиш ҳамда давлатга 32550 тонна пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича контрактация шартномалари тузилди.

2019 йил ҳосили учун туманда 4530 гектар майдонга пахтанинг “С-47-27” нави, 9120 гектар майдонга “Султон” нави, 1600 гектар майдонга янги “Бухоро – 102” ва “Бухоро-8” навлари экилиши режалаштирилган.

Экиш мавсумида талаб қилинадиган 183 тонна уруғлик чигит дориланиб, экишга шай қилиб қўйилди. Уруғлик чигитлари фермер хўжаликларига 16 та чигит тарқатиш шохобчалари томонидан етказиб берилди. Чигит экиш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида 260 та чигит ивитиш ўралари қазилиб, мавсумга шай қилиб қўйилди.

Чигит экиш ишларини уюшқоқлик билан ўз муддатида ва сифатли ўтказиш мақсадида туман бўйича 65 та отряд тузилиб, уларга зарур техника ва механизмлар бириктирилди.

Бир сўз билан айтганда, туманимизда янги экиш мавсуми пухта тайёргарликлар билан кутиб олинаяпти.

А.Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: