"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8562.34 +26.26
  • 1 EUR = 9731.96 +165.00
  • 1 RUB = 135.34 +2.43

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан Холимбег овулида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди

Мавзуга оид фотогалерея

23 март куни туманимизнинг Холимбег овулида томорқага экин экиш тартиб-таомиллари ва ундан олинадиган даромадлар ҳажмини ошириш масаласида семинар ўтказилди.

Семинарда мамлакатимизда аҳолининг муносиб ҳаёт кечиришини таъминлашга ҳисса қўшаётган фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун қулай ишбилармонлик муҳити яратиш, фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.

Томорқадан унумли фойдаланиб, арзон, сифатли мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштираётган деҳқонлар тажрибасини оммалаштириш мақсадида ташкил қилинган семинарда мутахассислар томорқага экин экишнинг йўл-йўриқлари, мўл ҳосил олиш сирлари, етиштирилган ҳосилни қайта ишлаш, сақлаш, тайёр маҳсулотларни сотиш каби кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш бўйича атрофлича маълумотлар берилди.

Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ташкил қилинган семинарда туманимизда фаолият юритаётган “Томорқа хизмати” маъсулияти чекланган жамияти фаолияти тўғрисида ҳам маълумотлар берилди. Туманимизда “Томорқа хизмати” масъулияти чекланган жамияти фаолияти тўлиқ йўлга қўйилганидан кейин ўнлаб янги иш ўринлари яратилади. Жамият томонидан шу кунгача кам таъминланган оилалар томорқасини экишга тайёрлаш, уларга қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини етказиб бериш, турли хил мева кўчатлари билан бепул таъминлаш бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилди. Туманимизнинг уста соҳибкор боғбонларидан иборат тарғибот гуруҳи ташкил этилди. Улар қишлоқма-қиш­лоқ, хонадонма-хонадон юриб, томорқа хўжалиги билан танишиб, ўзларининг маслаҳатларини беришмоқда. Шунинг­дек, жамият томонидан иссиқхоналар қуришда аҳолига ёрдам бериш борасида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Семинарда ерни экишга тайёрлаш, кўчат ва уруғ экиш, мевали дарахтларга шакл бериш, уларни зараркунандалардан ҳимоя қилиш ва бошқа кўплаб агротехник тадбирлар мутахассислар томонидан амалиётда намойиш қилинди. Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бу каби семинарларни бошқа ҳудудларда ўтказишни ҳам режалаштирмоқдалар. Мақсад эса битта – бир қарич ҳам томорқа ерининг бўш қолишига йўл қўймаслик, шу орқали аҳоли даромадини ошириш, дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини янада яхшилашдир.

Янгиликни бўлишинг: