"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8455.37 +3.63
  • 1 EUR = 9554.57 +76.63
  • 1 RUB = 131.53 +1.63

Ерга барака уруғи қадалди

18 март куни Чойкўл овулидаги “Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалигида чигит экишга бағишланган кўргазмали семинар – кенгаш ўтказилиб, унда тумандаги ММТПлар, фермер хўжаликлари ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Семинар – Кенгашни Қорақалпоғистон Pеспубликаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Собир Хўжаметов кириш сўз билан очиб, 2019 йилда пахтадан мўл ҳосил етиштиришда Амударё тумани қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари олдида турган вазифалар ҳақида гапирди.

Шундан кейин “Қорақалпоғистон минтақавий пахта терминали” МЧЖ раиси Икром Хидиров, “Тахиатош нефт базаси” МЧЖ раиси Ерлан Абдимуратов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Агробанк Акциядорлик тижорат банки бошқармаси бошлиғи Сардор Жўлдасбоев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси қишлоқ хўжалиги Вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Юнусов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Қувонч Нуримбетов, Амударё тумани ҳокими ўринбосари Анвар Йўлдошев, туман фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Файзулла Саъдуллаев ва Қиличбой ММТП раиси Яқуббой Ашировлар сўзга чиқдилар.

Чигит экишга бағишланган ушбу тадбирда иштирок этаётган нуроний отахонлар оқ фотиҳаларини беришиб, бошланаётган экин-тикин ишларига барака ва унум тиладилар.

Шундан кеин “Нуруллаев Бунёдбек” фермер хўжалиги ерларига барака уруғи қадалиб, чигит экиш ишлари бошланиб кетди.

А. Жуманиёзов.

Янгиликни бўлишинг: