"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 8460.92 +1.84
  • 1 EUR = 9439 -62.05
  • 1 RUB = 131.06 +1.26

Югуриш бўйича марафон ўтказилди

16 март куни туман марказидаги айланма йўлда югуриш бўйича марафон ўтказилди. Туман Тиббиёт бирлашмаси тиббиёт ходимлари, умумтаълим муассасалари ўқитувчилари, турли корхона-ташкилотлар вакиллари, уюшмаган аҳоли иштирок этган марафонда югуриш учун 3 километр масофа белгиланди.

Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкиллаштирилган ушбу марафонда 110 нафар иштирокчи қатнашди. Белгиланган йўналиш бўйича югуриб ўтган иштирокчилардан эркаклар ўртасида маррага биринчи бўлиб етиб келган 4-сонли мактаб ўқитувчиси А.Жуманиёзов 1-ўрин, 12-сонли мактаб ўқитувчиси С.Эшимов 2-ўрин, 50-сонли мактаб ўқитувчиси Ғ.Отажонов 3-ўрин ғолиблигига эга бўлдилар. Хотин-қизлар ўртасида эса Тиббиёт бирлашмаси ходималари биринчилардан бўлиб маррага етиб келдилар ва 1-ўринни Н.Казакова, 2-ўринни М.Жумабоева, 3-ўринни Ё.Бобониёзова қўлга киритдилар.

Ғолиблар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси, Халқ таълими бўлими томонидан диплом ҳамда совғалар билан тақдирландилар.

Жасур Яхшимов, туман Жисмоний тарбия

ва спорт бўлими бошлиғи.

Янгиликни бўлишинг: