"Жайхун садоси" радиосини тингланг!
Валюталар курслари
  • 1 USD = 9490.77 +22.73
  • 1 EUR = 10455 -115.20
  • 1 RUB = 148.82 -1.13

Қиличбойда Наврўз байрамига бағишланган катта тадбир ўтказилди

Фусункор баҳор юртимизга қувонч ва шодиёналар билан кириб келади. Кўклам ташрифи байрамларга уланиб, катта тантанага айланади. Яшил либос кийиб, гуллаб яшнаётган табиатнинг гўзал қиёфаси наврўзни соғинган эл шодликларга уйғунлашиб кетади.

16 март куни Қиличбой овулида ҳам Наврўз байрами муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди. Байрам тадбири “Қиличбой” маданият маркази, овул фуқаролар йиғини ва Амударё маиший хизмат кўрсатиш коллежи ва 15-сонли мактаб томонидан ташкиллаштирилди. Тадбирда маданият маркази санъаткорлари, тўгарак тарбияланувчилари, ўқувчи ёшлар томонидан тайёрланган дилрабо куй ва қўшиқлар, миллий рақслар, аския ва саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, овул аҳли ҳамжиҳатлигида тайёрланган қадимий таом – сумалак ҳам тортилди.

Байрам томошалари овул аҳлига кўтаринки кайфият бағишлаб, дилларни хушнуд этди.

О.Худойберганова.

Янгиликни бўлишинг: